Пастдарғом тумани вилоятда энг катта ғалла хирмонини яратди!

Пастдарғомлик ғаллакорлар томонидан 2021 йил ҳосили учун гектарига ўртача 60-65 центнердан ғалла етишти ва давлатга ғалла сотиш йиллик шартномавий режаси ёруғ юз билан бажарди.
Жорий йил туманда 282 та фермер хўжаликлари томонидан 17 минг 465 гектар майдонга ғалланинг маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос “Давр”, “Бардош” , “Васса”, “Андижон-2”, “Дружба”, “Звезда” каби эртапишар ва серҳосил навли уруғлар экилиб, ҳозирга қадар замонавий технологиялар асосида парвариш қилинди. Натижада далаларда мўл-кўл ҳосил етиштиришга эришилди. 
Ўрим-йиғим тадбирларига 34 дона юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари, 166 та юк ташиш техникалари, 5 дона кўчма устахоналар ва 10 та ёқилғи тарқатиш техникалари жалб қилинди. Бунинг натижасида 38 минг тонналик, вилоятда энг катта ғалла хирмонини яратилди.
Ҳудуддаги фермер хўжаликлари ушбу натижа билан чекланиб қолмай, давлатимиз ҳирмонига қўшимча 44 минг 425 тоннадан сара дон топшириб, режани 111 фоизга етказишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган. Бугунги кунда далаларда ғалла ўрими давом этмоқда.
Зафар муборак, пастдарғомлик ғаллакорлар!

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM