Жосоратинг халқинг унутмайди

Равшан Боқиев Пастдарғомнинг фахри, шундай мард ўғлонлар бор экан халқимиз кечалари хотиржам ором олади

9 май – хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вилоят ҳамда туман ИИБ масъул ходимлари марҳум Катта лейтенант Равшан Боқиевнинг хонадонида бўлиб, унинг оила аъзоларини йўқлади.

Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Акром Халимов Равшан Боқиевдек март, жасур, фидойи ўғлонни тарбиялаб, катта қилгани учун унинг ота-онасига ички ишлар ходимлари номидан ўз миннатдорлигини билдирди. Суҳбат давомида Равшаннинг сафдошлари у боғлиқ хотираларни эсга олишди.

Равшан Боқиев 2020 йилнинг 1 сентябрь куни хизмат вазифасини ўтаётган вақтда вафот этган. Равшан Боқиевнинг Ватан олдидаги содиқ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ “Жасорат” медали билан тақдирланган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM