Парда бобога Президент табригини вилоят ҳокими ўқиб эшиттирди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалаба муносабати билан Пастдарғом тумани Болтали маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Парда бобо Рўзиев ҳолидан хабар олинди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Айбек Саидов, туман ҳокими Шунқор Худайбердиев, сектор раҳбарлари, ҳарбийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари Парда бобо Рўзиевнинг хонадонида бўлиб,  отахонни табриклашди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов уруш фахрийсига Президент табригини ўқиб эшиттирди ва Президент совғаси, 12 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотини топширди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM