Профлактик тадбир ўтказилди

Пастдарғом тумани Гўзалкент маҳалласи ҳудудида жойлашган 1-кўп қаватли уйда жорий йилнинг 28 апрель куни соат 10:40 ларда ёнғин содир бўганлиги тўғрисида хабар туман фавқулодда вазиятлар бўлимга келиб тушган. Ёнғинни ўчириш бўлими қисқа фурсадда воқеа жойига бориб ёнғинни бартараф этган. Маълумотга кўра ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва ёнғин натижасида келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Бугун юқоридаги каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Пастдарғом туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда профилактик тадбирлар ўтказди. Унда аҳоли ўртасида ис газидан захарланиш, фавқулодда вазиятларни ва ёнғин билан боғлиқ бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM