Имтиёзли пенсия кимларга тайинланади?

Жавоб: Имтиёзли пенсия Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ фуқароларга умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда, яъни Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши (эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва аёллар — 55 ёшга тўлганда) имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи белгиланган. Шунга кўра, охирги иш жойидан қатъи назар:

меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар:

эркаклар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;

аёллар — иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.

Қонунининг 12-моддасига мувофиқ умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда, яъни, Қонуннинг 7-моддасида  назарда тутилган пенсия ёши (эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва аёллар — 55 ёшга тўлганда) имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи белгиланган. Шунга кўра, охирги иш жойидан қатъи назар:

меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар;

эркаклар — иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;

аёллар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.

Бундан ташқари болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади.

Қонунининг 14-моддасида ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш белгиланган. Шунга кўра

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

 

Саволга, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи Азизжон Усмонов жавоб берди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM