Пвчтдврғомда озиқ-овқат нархининг барқарорлиги таъминланади

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом тумани бўлими ташаббуси билан деҳқон бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги, арзон нархларда сотилишини таъминлаш мақсадида “Элга хизмат арзонлаштирилган ярмаркаси” ташкил этилган. Бунинг учун “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамғармаси”дан “Отабек Улуғбек Ифтихор” МЧЖга 300 миллион сўм миқдорида айланма маблағ учун молиявий кўмак ажратилган.

Ўтказилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунда 20 тонна шакар ҳамда 11,2 тонна  ўсимлик ёғи захираси яратилиб, “Элга хизмат арзонлаштирилган ярмаркаси”да 1 кг шакар 7500 сўм ҳамда 1 литр ўсимлик ёғи 15000 сўмдан сотилмоқда.

Ажратилган молиявий кўмак маблағлари ҳисобидан туман аҳолисини “Элга хизмат арзонлаштирилган ярмаркаси” орқали арзон нархларда асосий турдаги маҳсулотлар етказиб берилиши Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пастдарғом туман бўлими ҳамда туман солиқ инпекциясининг назорати остида таъминлаб борилади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM