“Улғайсам аскар бўламан”

Пастдарғом  тумани марказидаги “Янги Ўзбекистон” майдонида бешта муҳим  ташаббус  доирасида  тадбир ташкил этилди.
Марказий ҳарбий окуруги, туман ҳокимлиги,  туман мудофа бўлими ҳамда аҳоли ва ёшлар иштирок этган тадбирда аскарлар томонидан жанговар чиқишлар намойиши, Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.  
Тадбирда оғир ҳарбий техникалар, қурол-яроғлар кўргазмаси ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган қурол-яроғлар, техникалар тўғрисида мутахассислардан тушунчалар олишди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM