Ҳар бир фуқаро давлат томонидан берилган имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли

Ассалому алайкум ҳурматли пастдарғомликлар, ҳар бир инсон дунёга келибдики, тақдир битиги билан турли синовларга рўбарў келади. Кимдир мустаҳкам соғлик билан сийланса, кимдир қайсидир ҳасталик билан яшашга ҳукм қилинади. Лекин қандай вазиятда бўлмайлик, Яратган томонидан берилган умрни шоҳона бўлмасада, ижтимоий ҳолатимиздан келиб чиқиб, белгиланган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда мазмунли ўтказишга ҳақлимиз. Бу давлатимиз томонидан тегишли қонун ҳужжатлар билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Қадрли тумандошлар!

Мен сиз, азизларга мурожаат йўллашимдан мақсад, ногиронлиги сабаб бугун ижтимоий ҳимояга муҳтожларга кўмаклашиш. Яъни,  туғма ёки ҳаёти давомида орттирилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашишни таъминлаш ва уларга ногиронлик пенсияси ва нафақалари чиқаришга кўмаклашиш. Боиси орамизда қайсидир тумандошимизнинг ногиронлиги бор, аммо у ўзининг ижтимоий ҳимояси давлатимиз томонидан тегишли қонун билан асосланганлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчага эга бўлмаслиги мумкин.

Азиз тумандошлар, агар сиз яшаётган маҳаллангизда, кўчангизда ёки бирор қариндошингизнинг туғма ёки ҳаёти давомида орттирилган ногиронлиги бўлса, биз уларга белгиланган тартиб-қоидалар асосида ногиронлик пенсияси ва нафақалари чиқаришга кўмаклашамиз. Зеро, биз ҳуқуқий давлатда яшаяпмиз. Ундан ҳар бир фуқаро фойдаланишга ҳақли.

 

Шунқор Худайбердиев, Пастдарғом тумани ҳокими. 

 

Бунинг учун туман ҳокимининг +99897-408-60-02 телеграм мессенжери ҳамда ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибиятининг -99866-465-14-80, +99899-571-96-85, +99890-191-81-71  телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM