Пастдарғомлик 6697 нафар ёшларга 929, 2 гектар ер ажратиб берилади

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2021 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида фермер хўжаликлари ҳисобидан деҳқончилик қилиш учун ер майдонлари ажратиб бериш белгиланди.

Ушбу ташаббусдан келиб чиқиб, Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш учун Пастдарғом туманидаги иш билан банд бўлмаган, “Ёшлар темир дафтари”га киритилган 6697 нафар ёшларнинг ҳар бирига 25 сотихдан жами 929,2 гектар ер майдони ажратиш белгиланган.

Шу кунга қадар, шакллантирилган рўйхатлар асосида туманнинг 14 та ҳудудидаги  724 нафар ёшларга 25 сотихдан  181 гектар ер майдони сабзавот маҳсулотлари экиш учун ажратиб берилди.

Жумладан, Янги авлод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи вақтинча иш билан банд бўлмаган, “Ёшлар темир дафтари”га киритилган 25 нафар ёшларга 25 сотихдан жами 6,25 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Ажратилган ер майдонларидан тўғри фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиш, оилавий даромадини ошириш ва шу орқали халқимиз дастурхонини ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришга замин яратилмоқда.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM