Гулноза республикада биринчи

Жорий йилнинг 19-21 февраль  кунлари Тошкент шаҳрида курашнинг самбо  тури  бўйича  Ўзбекистон  чемпионати  ўтказилди.
Унда туманимиз  вакиласи Гулноза Зияева 54 килограмм  вазн  тоифасида  иштирок этди. Қизғин кечган беллашувларда Гулноза рақибаларига  биринчилик учун  имконият  қолдирмади.  Пастдарғомлик  спортчига  бу  гал  ҳам  шоҳсупанинг  энг юқори  поғонаси  насиб  этди.

2015-2021 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM