«Муваффақият   формуласи"  ёки "Очиқ мулоқот"га янгича  ёндошув

Мамлакатимизда  ёшларга бўлган эътибор бугуннинг  энг  муҳим  вазифаларидан бирига  айланган.  Ана  шу вазифалар  ижроси  доирасида  Пастдарғомда   сектор  раҳбарларининг  ёшлар  билан  ишлашга  оид   ҳисоботига бу  гал  ноанънавий   тарзда  ёндошилди.

Икки  кун  давом этган   мазкур  тадбир доираси  16 февраль  куни  " 1+1"  дастури доирасида иш  жараёнини бошлаган  ёшлар  томонидан амалга оширилаётган   объектларга  бизнес  саёҳат  уюштирилди.  "Камалак текстил"   корхонаси,  давлат хизматлари агентлиги  туман  бўлими,  3-сон касб-ҳунар  мактабида  бўлган  ёшлар  маълум  маънода келгусидаги  орзуларига  "қанот"  олишди.

Тадбир  доирасида  ташкил  этилган "Соғлом  ҳаёт сари 5000 қадам"   акциясида  эса  минглаб   ёшлар  хуш   кайфият  билан  иштирок  этишди.  "Янги  Ўзбекистон"  майдонида  мураббийлар  чиқишларига  монанд  бадан  тарбия  машқларини  бажаришди.  Майдон  узра   спорт, санъат  мактаблари тарбияланувчиларининг кўргазмали  чиқишлари,  ўқувчилар  чизган  расмлар,  фольклор  дастаси  аъзолари ижросидаги куй,   рақслар,  шахмат-шашка,  стол тенниси,  китобхонлик сингари   беш муҳим   ташаббусни  мужассам  этган  бой композициялар  ҳеч  бир иштирокчини   бефарқ  қолдирмади.

   Шу  вақда  майдон   ёнидаги  марказий  маданият   уй  олдида "Бўш иш ўринлари ярмаркаси"   ҳам  ташкил  этилди.  Унда  корхона  ташкилотлар   187 та бўш иш ўринлари  билан иштирок  этишди. Пробация  ҳисобида  турган ва ишсиз  103  нафар  ёшлардан 11 нафари шу ердан муқим иш  ўринларига  йўлланма олишди. 12 нафар ёшлар эса касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди.  80  нафарига  ҳуқуқий  маслаҳат  берилди.

  Ёшлар  учун  ташкил этилган тадбир  жараёнларида  вилоят  прокурори  Р.Машарипов, вилоят  ҳокими  ўринбосари  Х.Очиловлар  иштирок   этиб,  ёшлар  билан  суҳбатлашди.

  Тадбирнинг асосий қисми  бўлган  сектор  раҳбарлари билан  очиқ мулоқот  аввалида  туман ҳокими Ш.Худайбердиев  "Ёшларни  қўллаб-қувватлаш  ва аҳоли  саломатлиги йили"  пастдарғомлик   ёшларга  яратилаётган имкониятлар ҳақида  тушунча  берди.  Сўнгра  сектор  раҳбарлари  ёшлар  томонидан  берилган  таклиф, мурожаат,  истаклар  бўйича  муносабатларини   билдиришди.

Очиқ  мулоқот  сўнггида жаҳон,  республика  миқёсида спорт,  маданият ва  турли  кўрик-танловларда  ғолибликни  қўлга  киритган  бир гуруҳ ёшларга  туман  ҳокимлигининг  "Фахрий  ёрлиғи"   ва  қимматбаҳо   совғалари   топширилди.

   Тадбирлар   галаконцерт  томошалари  билан  якунланди.

2015-2021 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM