Сайёр қабул: “Ҳокимимиз томонидан берилган телевизор фарзандларим учун Янги йил совғаси бўлди”

Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худойбердиев туман маданият уйида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда 150 га яқин мурожаат тингланди.
– Ҳокимимиз томонидан берилган телевизор фарзандларим учун Янги йил совғаси бўлди, - дейди туманнинг Парча Чандир маҳалласида яшовчи Нилуфар Ортиқова. – Сабаби мен бугун туман ҳокими Шунқор Худайбердиевнинг қабулига фарзандим учун моддий ёрдам пули сўраб келгандим. Ҳоким билан суҳбатимиз давомида шароитим оғирлиги, ҳатто уйимизда телевизоримиз ҳам йўқлигини айтдим. Мурожаатимни ечиб бериш бўйича масъулларга топшириқ бергач, шу ернинг ўзида, “Оилангиз билан бирга Янги йилни янги телевизорда кутасизлар”, деб менга телевизор совға қилди. Жуда хурсанд бўлдим.   
Шунингдек, кўмак сўраб келган кекса онохонга ҳам телевизор совға қилинди. 
Қабул давомида барча мурожаатларга қонуний ечим изланди. Мурожаатлар ечими бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM