Ҳарбийлар иштирокидаги тадбирда тарих қайта жонланди

Пастдарғом туманида “Ёшлар фестиваллари” лойиҳаси доирасида “Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. 
Марказий ҳарбий окуруги, туман ҳокимлиги,  туман мудофа бўлими,    “Ватанрапвар” ташкилоти туман бўлими  вакиллари ҳамда аҳоли ва ёшлар иштирок этган тадбирда аскарлар томонидан жанговар чиқишлар намойиши, Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.  Шу билан бирга Жалолиддин Мангуберди сиймоси саҳналаштирилган дастур намойиши тарихни қайта жонлантиргандай бўлди. 
Тадбирда оғир ҳарбий техникалар, қурол-яроғлар кўргазмаси ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган қурол-яроғлар, техникалар тўғрисида мутахассислардан тушунчалар олишди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM