Саховатпеша инсонлардан миннатдормиз

Инсон ҳар бир иши яхши ният билан бошласа, албатта, охири хайирли ва барокатли бўлади. Пастдарғомлик фермерлар йил бошида яхши ният қилиб, ерга уруғ қадади. Деҳқонларнинг меҳнатини ер ҳам қадрлаб ҳосил мўл бўлди. Бунинг ортидан фермерларимиз яхши даромад қилди. Саховатпеша, танти ўзбекмизда хайирли ишга бош қўзишиш халқимизга хос одат. 
Пастдарғом тумани “Бобур” ММТП ҳудудида жойлашган 
“Сардорбек Акром Абдуғани”
“Самандар қарши”
“Туркман бобо”  фермер хўжаликлари 110 миллион сўм
ҳамда “Болатош” ММТП ҳудудида жойлашган 
Н.П.Б. Бегзоджон,
“Ботурхон бобо”,
“Давлат нав синаш станцияси”,
“Абдурашид Муҳаммад замини”,
“Имом ота” фермер хўжаликлари 78 миллион сўм, жами 188 миллион сўмга жорий йил Пастдарғом туманининг Гўзалкент массивидан ижтимоий аҳволи оғир, фарзандларини меҳрибонлик уйларига топширган, шароити оғир, бошпанасиз  аёлларга ҳашар йўли билан  қурилаётган 44 та уйга қурилиш материаллари олиб берди.
Мана шундай саховатпеша инсонларга туманимиз аҳли номидан ўз миннатдорчилигимизни билдираммиз.  Хайирли ишга, четда қараб турмасдан, ўз хиссасини қўшаётган саховатпеша инсонларимиз бор бўлсин.

Шунқор Худайбердиев, 
Пастдарғом туман ҳокими.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM