Events

ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР Учрашуви ташкил этилди

Ҳозиргина “Маданият уйи”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббусибилан “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда етакчилар ва мактаб-иттифоқ сардорлари қатнашишди. Ёшларга туман прокурорининг келолмаслик узрли сабабини етказган прокурор ёрдамчиси Зоҳид Расулов ёшлар билан мазмунли суҳбат ўтказди. Уларнинг турли мавзулардаги саволларига жавоб бериб, ҳамкорликда ҳар қандай муаммоларга ечим топишда прокуратура ходимлари тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Image_tadbir: 

Ёрдамга эҳтиёжмандлар мақсадли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Биров ўзининг соғлигига эътибор қаратмайди. Кимдир эса тиббий ёрдамга муҳтожу шарт-шароити етишмаслиги туфайли ҳафсала қилмайди. Бундай ҳолат кам таъминланган оилалар, оғир уй-жой шароитда яшаётганлар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронларни парвариш қилаётганлар ўртасида кўпроқ кузатилади. Шунинг учун ҳам вилоят ҳокими соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман ҳокимларига ана шундай инсонларнинг соғлигини муҳофаза қилиш бўйича топшириқ берганди. 7 август куни туман ҳокими ҳудуддаги тиббий ёрдамга эҳтиёжманд 11 нафар фуқароларни тиббиёт бирлашмаси масъуллари ҳамроҳлигида вилоят давлат хавфсиз хизмати ходимларига тиббий хизмат кўрсатувчи поликлиникада чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказиш учун шарт-шароит яратиб берди. Мазкур поликлиникада эҳтиёжманд фуқаролар терапевт, кардиолог, невропотолог, окулист, лор, хирург мутахассислари томонидан тиббиёт аппаратлари орқали тўлиқ текширувдан ўтказилди. Текшириш натижаларига кўра, 3 нафар фуқарога стационар, 8 нафарига эса амбулатор тартибда даволаниш тавсия этилди.

Image_tadbir: 

Пастдарғомда тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Пастдарғом тумани Янгисаноат МФЙда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида турли оқимларга қарши халқимизда, айниқса ёшларда иммунитет шакиллантириш юзасидан учрашув ўтказилди.

Image_tadbir: 

"Одам савдосига қарши курашиш умумжаҳон куни"

Бугун "30 июль- Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни" муносабати билан Жума ҳудуди “Ҳовузак” маҳалла фуқаролар йиғинида семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Санақулова, туман “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари С.Атауллаева, туман ИИБ бўлими бошлиғи ўринбосари Т.Номозов, туман бош имом хатиби О.Назаров, туман Ёшлар иттифоқи раиси В.Журақулов, туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари ва 325 нафар фуқаролар иштирок этишди.  Тадбир иштирокчиларига ҳозирги кунда "Одам савдоси- давр муаммоси" эканлиги, одам савдосидан жабр кўрганда ҳамда одам савдосидан жабр кўрмаслик учун қаерга мурожаат қилиши кераклиги тўғрисида тушунчалар берилди. Тадбирда қатнашганлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Шунингдек, тадбир қатнашувчилари "Бўш иш ўринлари" ярмаркасидаги бўш иш ўринлари  билан танишдилар. Тадбир сўнгида иштирокчиларга “Одам савдоси – давр муаммоси. Бунга огоҳ бўлиб курашишимиз шарт!” мавзусидаги буклетлар тарқатилди.

Image_tadbir: 

"Темир йўлдан ва темир йўл транспортидан оқилона фойдаланиш давр талаби"

2019 йил 17 июль куни Пастдарғом туман ҳокимлиги катта мажлислар залида "Темир йўл хавфсизлиги"ни таъминлашга қаратилган йиғилиш ташкил этилди. Унда жамоатчилик вакилларига ўз ҳудудларидан ўтган темир йўлларни асраш ва ундан ўтувчи тез юрар ва бошқа поездларни ҳаракатланишига ноқулайлик тўғдирувчи ҳар қандай ҳолатларни олдини олиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM