Пастдарғом туманида истеъмолчилардан 426 миллион сўм тўланмай келинаётган қарздорлик ундирилди 

Мана бир неча кундирки Пастдарғом туманининг 4 та сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги энергия етказиб берувчи корхона вакиллари билан ҳамкорликда туман аҳолиси ўртасида энергия таминотидан бўлган қарздорликни бартараф этиш тадбирлари олиб борилмоқда.
Огоҳлантириш ва тушинтириш-тарғибот ишлари олиб борилишига қарамай газ, электр энергиядан бўлган қарздорлигини ўз вақтида тўламаётганлар учраб турибди. Бундай корхона ва хонадонлар белгиланган тартибда энергия тармоқларидан узиб қўйилмоқда. Қарздорлик тўлангач, истеъмолчи сифатида қайта тармоққа уланмоқда.
Жумладан, шу кунгача ўтказилган рейд-тадбирлари давомида  тумандаги 374 та хонадоннинг табиий газдан 554 миллион сўм тўланмай келинаётган қарздорлиги аниқланди ва тармоқдан узилди. Бундан ҳулоса чиқарган 248 та хонодон эгалари 224 миллион сўм қарздорлигини тўлаб берди ва тармоққа қайта уланди. 
Шунингдек, тумандаги улгуржи истеъмолчилардан 37 корхона  679 миллион сўм қарздорлиги туфайли газ тармоғидан узилди. Уларнинг 13 таси  202 миллион сўм қарздорлигини тўлаб, тармоққа қайта уланди.
Маҳаллаларда рейд-тадбирлари давом этмоқда.

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM