Мурожаатчи хоҳласа, тадбиркорлик қилиш учун бино тайёр. Аммо...

Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом туманининг Амир Темур маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Пардаеванинг мурожаати тарқалди. Унда Гулбаҳор Пардаева тадбиркорлик қилишимда менга туман мутасаддилари ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаяпти, шунча мурожаат қилсам ҳам ижобий натижалар йўқ, деган мазмундаги гапларни айтган.

Ҳақиқатан ҳам Гулбаҳор Пардаева томонидан бир неча маротаба мурожаат бўлган ва бари битта мазмунда. Яъни ўзи яшаб турган хонадони билан ёнма-ён жойлашган Пастдарғом туман давлат солиқ инспексияси балансида турувчи бугунги кунда бир хонасида кўмир, иккинчисида  ташкилотнинг архив ҳужжатлари сақланаётган ва учинчисидан ташкилот гараж сифатида фойдаланиб келаётган биноларни олиб бериш бўлган.

Агар Гулбаҳор Пардаеванинг мурожаатларига эътибор берилса, илк мурожаатларида у товуқ боқиши учун юқорида келтирилган солиқ балансидаги бинони унга олиб бериш сўралган. Аммо мутасаддилар томонидан мурожаатни қаноатлантиришнинг имкони йўқлиги сабаб рад этилган.

Шундан сўнг у тикувчилик қилиб, тадбиркорликни йўлга қўймоқчилиги, шунинг учун тикув машиналарини сотиб олишга кредит сўраб мурожаат қилади. Мақсадли ва тўғри йўлланган мурожаатдан сўнг Гулбаҳор Пардаевага банк томонидан Агробанк Пастдарғом туман филиали томонидан 21 миллион 500 минг сўм миқдорда кредит маблағи ажратилади. Пардаева кредит ҳужжатларида тикувчиликни ўз хонадонида ташкил этишни кўрсатган эди аммо кередит олиб бўлингач яна юқорида келтирилган туман давлат  инспекцияси биносини олиб беришни талаб қилаб қила бошлайди. Шу кунгача вилоят ҳамда  мутасаддилари томонидан бир неча бор бугунги кунда ташкилот томонида файдаланилаётгани қолаверса, бино ташкилот балансида бўлганлиги учун унга беришнинг иложи йўлиги тушунтирилган ва ижара асосида фаолиятини бошлаши учун бинолар таклиф қилинган. Аммо Пардаева ва унинг турмуш ўртоқлари томонидан бу таклифлар рад қилиниб келинган.

Ўзингиз гувоҳи бўлиб турганингиздек Гулбаҳор Пардаева бир ташкилот балансида турган бинода тадбиркорлик қилиш учун эгалик ҳуқуқини сўрамоқда. Муасаддилар томонидан таклиф этилаётган биноларни эса рад қилмоқда.

2015-2020 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM