
Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан Пастдарғом туманидаги 72-умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирокида “Зулфияхоним издошлари” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида “Садоқат”, “Ўзбегим”, “Қалдирғоч”, “Енгилмас куч”, “Ораста қизлар” номлардан иборат гуруҳлар 5 шарт бўйича ўзаро баҳслашиб, билимларини синашди.
Шунингдек, тадбир сўнгида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг биринчи ўринбасари ҳамда ходимлари “Қизларжон клуби” аъзолари билан яқиндан суҳбатлашишди ҳамда мусобақада ғолиб бўлган гуруҳ жамоаси ва тадбирда фаол қатнашган ўқувчиларни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирлашди.