Паст Дарғомда учта маҳалла обод бўлди

Жорий йил ​“Обод қишлоқ” дастурига Паст  Дарғом туманидан Беклар, Гўзалкент қўрғони (Олтиқаҳрамон) ва Эски Жума  маҳалла фуқаролар йиғинлари  танлаб олинганди.

Йил бошида дастур доирасида тузилган ишчи гуруҳ томонидан  ушбу маҳаллалардаги аҳоли хонадонлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, йўл қурилиши, электр энергияси, табиий газ таъминоти, тоза ичимлик суви ва инфратузилма объектларидаги мавжуд муаммолар аниқланди.

Шунгаи кўра, уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича жами 1304 та хонадонда (Беклар МФЙ 484 та , Гўзалкент МФЙ 484 та ва Эски Жума МФЙда 336 та) таъмирлаш ишлари олиб бориш режалаштирилган бўлиб, бугунга қадар ушбу хонадонларнинг барчасида белгиланган тартибда қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Жумладан,  480 дона эшик ўрнатилди, 650 дона деразалар алмаштирилди ва 600 килограмм бўёқ маҳсулотлари ишлатилган.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 13,2 километр (Беклар МФЙ 5,8 километр, Гўзалкент МФЙ 3,2 километр ва Эски Жума МФЙ 4,2 километр) ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, 1 та сув иншоатини қуриш, 3 та сув иншоатини мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, шундан 11,3 километрида таъмирлаш ишлари якунланди. Белгиланган 1 та сув иншооти қурилиши ниҳоясига етказилиб, 3 таси мукаммал таъмирланган.

Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича маҳаллаларда 21,8  километр электр тармоқлари, 350 дона таянч устунлар ўрнатиш ҳамда 11 дона трансформаторларни янгилаш ва таъмирлаш режалаштирилган. Бугунги кунда бу бўйича белгиланган ишларнинг барчаси ниҳоясига етказилган.

Табиий ва суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш юзасидан маҳаллада хатлов ўтказилиб, жами  218 табиий газ етиб бормайдиган хонадонга суюлтирилган газ етказиб берилган.  Шунингдек, Гўзалкент маҳалла фуқаролар йиғинида 0.7 км газ тармоғи жорий таъмирланган.

Дастур доирасида таъмирга муҳтож ички ва хўжаликлараро йўлларнинг 6,1 километрига асфальт ётқизилган бўлса, 17,7 шағал тош тўшаш ишлари олиб борилган.  

Ҳудудда ижтимоий соҳа объектлари қуриш, таъмирлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан,  битта шифохона 2 та мактаб ва 2 мактабгача таълим муассасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилган.

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM