Энди Паст Дарғомда тунда машиналар чироқларини ёқмай юриши мумкин

Бундай  дейишимизнинг боиси “Самарқанд – Жума – Каттақўрғон” автойўлининг Паст Дарғом ҳудуди, яъни Жума шаҳридан Самарқанд шаҳригача бўлган қисмига замонавий тунги ёритгич чироқлари ўрнатилди.  22 километрни ташкил этувчи ушбу масофани ёритиш учун 600 дан ортиқ темир усун ва 1300 ортиқ замонавий ёриткич чироқлари керак бўлди. Бу йўналиш бўйича ишлар давом этяпти.

Туманда асосий  йўлдан ташқари  айрим ички йўллар, маҳаллаларда ҳам тунги чироқлари ўрнатилди. Жумладан, Жума шаҳрининг Самарқанд, Амир Темур, Ҳамид Олимжон, Бозор Исломов, Султон Ўрдашов кўчаларига тўлиқ тунги замонавий ёритгич чироқлари ўрнатилди.  Шунингдек, обод маҳалла дастурига киритилган  Гўзалкент қўрғони, Эски Жума, беклар маҳаллалари кўчалари ҳам ёритилди.

 

 

 

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM