Қурбон ҳайити кенг нишонланади

Аллоҳга ҳамду сано, пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саломлар бўлсинким, Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Мана шундай хайрли кунда биз "Салим ота" жоме масжиди жамоаси ҳам доимо хайру дуоларда бўлиб турибмиз. Муборак Қурбон ҳайитини муносиб кутиб олиб ҳаракатларимизни бардавом қилиб турибмиз. Кам таъминланган оилалар, бева-бечоралар ва муҳтожлар ҳолидан доимий равишда хабар олиниб турилибди. Қурбон ҳайитида қурбонлик қилиш ниятида бўлган биродарларимизга қурбонлик қилиш тартиблари, хайру эҳсонлардан келадиган савобларни тушунтирдик. Маҳалламиз кўчалари, масжидимиз атрофларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Ёш оилалар, тўй-маъракаларимиз, ёшларимиз тарбияси тўғрисида доимий равишда суҳбатлар уюштираяпмиз.  Илло буларнинг барчаси Аллоҳ йўлида қилинаётган ишларимизнинг савобли амалларидандир. 
Азиз юртдошлар! Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Юртимизга тинчлик-осойишталик, хонадонларимизга файзу барака, ёшларимизга узоқ умр, кексаларимизга имон-эътиқод ва мустаҳкам соғлик саломатлик тилайман. Ҳар бир эзгу ниятли кишининг қалби имон нури билан мунаввар бўлсин. 

 

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM