Вазир Пастдарғомга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросининг маҳаллабай бажарилишини кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазири Раҳматжон Маматов Пастдарғом туманининг энг чекка ҳудудларидан бири “Маъданий юриш” маҳалласида бўлди.

Ташриф давомида меҳмонлар Мурожаатномада белгиланган вазифалардан тегишли хулоса қилган ҳолда 2021 йилда маҳалла иқтисодиётини янги босқичга олиб чиқиш, ўсиш нуқталари (драйверлар)ни белгилаш, аҳолини турмуш даражасини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда маҳаллабай ишлаш борасида қўйилган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш, белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги айниқса фуқароларнинг розилигига гувоҳ бўлишди.

Бугунги кунда туманда  1257 километр ички йўллар мавжуд бўлиб, уларнинг 490 километр таъмирталаб ҳисобланади. Биргина Маданий юриш маҳалласида  1,4 километр шундай таъмирталаб, ушбу йўлнинг 1,1 километр қисмига тош ётқизилди. Бу каби ислоҳотларни амалга ошириш учун туманда етарлича куч воситалари ҳамда заҳиралар мавжуд.

Шунингдек, Маҳалла ва Оилани қўллаб қувватлаш вазири тумандаги “Аёллар” ва Ёшлар” дафтарида рўйхатда турганларга кўрсатилаётган амалий ишлар билан ҳам танишди. Жумладан, туманнинг Пахтакор маҳалласида барпо этилган 2 сотохли 3 хонали 44 та уй жойлар ушбу рўйхатда турувчи, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, фарзанлари меҳрибонлик уйида тарбияланаётган оилалар ҳамда чин етимларга берилган.

Уч йилдан буён “SOS – Ўзбекистон болалар маҳалалари”да тарбияланиб келаётган, туманнинг Чандир маҳалласида 2001 йилда туғилган Мафтуна Абдуғаниевага ҳам ушбу уйлардан бири берилди. Мафтуна вазир билан бўлган суҳбатда эндиликда ўз уйи борлиги, унда 2 нафар синглиси ва 1 нафар укаси билан биргаликда тўкис оила бўлиб яшаётганлигидан мамнунлигини билдирди.

2015-2024 © Хокимият Пастдаргомcкого района. Разработан в: SAKTRM