Пастдарғомда мактаб ва боғчалар 14 сентябрдан босқичма-босқич очила бошлайди

Халқ депутатлари Пастдарғом тумани кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда туман прокурори, туман ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан масъуллар карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иштирок этди.

Сессияни туман кенгаши раисининг ўринбосари Ф.Исмоилова олиб борди.

Сессия кун тартибида еттита масала муҳокамага қўйилди. Жумладан, Пастдарғом туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг коронавирус пандемияси шароитида 2020/2021 ўқув йилини бошлаш тартиблари масаласи юзасидан масъулларнинг маърузаси тингланди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Пастдарғом туманида 127 та умумтаълим мактаби, шунингдек, 64 та давлат мактабгача таълим муассасаси, давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари 5 та, нодавлат мактабгача таълим муассасалари 3 тани ташкил қилади.

Сессияда тумандаги умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари 14 сентябрдан босқичма-босқич, белгиланган меъёрларга асосан очилиши белгиланди.

Сессиясида кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам масъуллар сўзга чиқиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар инобатга олиниб, кун тартибидаги масала юзасидан туман кенгаши қарори қабул қилинди.

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM