Пастдарғом туманида жорий йилнинг шу даврига қадар 3 миллион 919 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинди  

Пастдарғом тумани ҳокимлиги аппарати ҳодимлари учун ўтказилган навбатдаги иқтисодий ўқувда туманда фаол инвестиция муҳитини шакллантириш, инвестицион жозибадорлигини ошириш, экспортни ривожлантириш ва импортни қисқартириш бўйича белгиланган чора тадбирлари ўрганилди.

Мавзу юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар

ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Жамшид Пардаев сўз юритди.

Пастдарғом тумани учун 2020 йил экспорт прогноз кўрсатгичлари режаси
21 миллион 764 минг АҚШ доллари бўлиб, жорий йилнинг 14 июнь ҳолатига
3 миллион 919 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинган.

Шунингдек жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида экспорт режаси
10 миллион 307 минг АҚШ доллар этиб белгиланган бўлиб, режа 38 фоизга бажарилган.

 

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM