Пастдарғомлик ғаллакорлар дондан 50 минг 549 тонналик улкан хирмон яратди

Пастдарғом туманида  2020 йил ҳосили учун  16 минг 466 гектар сувли ва 1000 минг гектар лалми майдонларда ғалла экилиб, 324 фермер хўжалиги томонидан давлатга 50 минг 549 тонна дон топшириш бўйича контрактация шартномаси тузилган эди.

Етиштирилган донни ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида ғалла ўрим-йиғим мавсумида 41 та юқори унумли комбайнлар бириктирилиб, отряд услубида иш олиб борилди.

Ҳосилдорлик 16 минг 466 гектар сувли ерларда гектарига 69 центнер, 1000 минг гектар лалми ерларда эса 18 центнердан тўғри келди.

Давлатга 50 минг 549 тонна дон топширилиб, белгиланган режа фермерлар кесимида 22 иш кунида 100 фоизга бажарилди.

Жумладан, “Мурод чавондоз” фермер хўжалиги гектаридан 79 центнер, “Сурмонов Отоқул” фермер хўжалиги 71 центнер, “Қаермадаги Қалдирғоч” фермер хўжалиги ҳосилдорликни 70 центнердан оширди.

 

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM