Энди Гулзодани қўшнилари тез-тез сўраб туради

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Пастдарғом туманининг тўртта сектори билан ҳамкорликда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбир ташкил этилди. Тадбирда тумандаги 13 нафар кам таъминланган хотин-қизларга бепул замонавий тикув машиналари топширилди.

Жумладан, Чимбой  маҳалласида  яшовчи Гулзода Олмосова касб-хунар коллежини тикувчилик йўналиши бўйича тамомлаган. Аммо тикув машинасини сотиб олишнинг имконини тополмаётганди. Энди Гулзодани қўшнилари тез-тез сўраб турадиган бўлди боиси қўли гул Гулзода қўшнилари учун ҳам ул-бул тикиб беради. Асосийси шу орқали оиласига қўшимча даромад келтиради.

 

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM