Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида, Пастдарғом туманида 5-ташаббус хотин-қизлар бандлиги бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тумандаги Зорман маҳалласида яшовчи Зарнигор Хайитмуродова талаба бўлишига қарамай банкдан имтиёзли кредит олиб, тикув цехини очди ҳамда 5 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминлади. Ёш тадбиркор келгусида фаолиятини кенгайтириб, яна қўшимча иш ўринлари яратмоқчи.