Пастдарғомликлар тўйларни исрофгарчиликларсиз ўтказишга келишиб олди

Самарқанд вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрь № 2736-III-сонли «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Э.Турдимов, туман, шаҳар сектор раҳбарлари ҳамда мавзуга таалуқли вакиллар иштирок этди.
Вилоят йиғилишидан сўнг унда берилган вазифаларда келиб чиқиб, Паст Дарғом туман ҳокими Ш.Худайбердиев бугунги кунда туманда оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши хусусида тўхталиб, уларни тартибга солиш, исрофгарчиликларнинг олдини олиш борасида  туман мутасаддиларига аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM