Ёшлар тадбиркорликка ўқитилди

Паст Дарғом туман ёшлар марказида "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси туман филиали томонидан "Муваффақиятга эришиш сирлари" мавзусида маҳорат дарси ташкил қилинди.

Унда юртимизда ёшлар тадбиркорлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратиб берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида маълумот берди.

Тадбир давомида Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Самарқанд вилоят бизнес тренири С.Сайдуллаев "Муваффақият сири" мавзусида тренинг ўтди.

Маҳорат дарсига ёш тадбиркорлар билан бир қаторда қўп йиллик истиқболли фаолият юритиб, туман иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган турли ҳил тадбиркорлик соҳаларида тажрибага эга тадбиркорлар ҳам иштирок этиб, ўзларининг кўрсатма ва тавсияларини бериди.

Қимматли тавсиялардан сўнг, "Yoshlar-kelajagimiz" Давлат дастури доирасида 50 млн имтиёзли кредит олиб, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошираётган "Рўзиқулов Меҳрож Хасан ўғли" ЯТТ раҳбари М.Рўзиқулов ўзининг тадбиркорлигини бошлашда юзага келган муаммолари ҳамда уларнинг ечими тўғрисида гапириб берди. Ҳозирги кундаги фаолияти ишлаб чиқаришга бўлган бозор талаби ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси Пастдарғом туман филиали бош мутахассиси А.Холмурзаев иштирокчиларга Давлат дастури асосида ер ҳамда бўш бинолар ажратилиши тартиби тўғрисида батафсил тушунтириб берди.

Маҳорат дарси якунида ИТ технологиялари бўйича мутахассис Ш.Исматов "Тадбиркорликда реклама ва маркетингнинг ўрни" мавзусида ахборот теҳналогиялари билан ишлаш бўйича ўзининг тавсияларини бериб ўтди.

Маҳорат дарси қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлиб, иштирокчиларга тадбиркорлик тўғрисида тегишли тартибда тавсиялар берилди. Маҳорат дарси қизиқарли маълумотлар ҳамда видеороликлар билан якунланди.

С.Шербоева, "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси Пастдарғом туман филиали бош мутахассиси.

 

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM