ҲОКИМ ҲАҚИҚИЙ АҲВОЛНИ ЎРГАНДИ

Вилоят ҳокими видеоселектор йиғилишида муаммоларн билиш учун “паст”га тушиш керак, дея таъкидлаши замирида айни ҳақиқат мужассам. Туман ҳокими Ш.Худайбердиев, молия бўлими бошлиғи Б.Мамадалиев, туман МТМ бўлими мудираси М.Бекова билан биргаликда тумандаги 8, 24, 33, 45, 68, 55 - мактабгача таълим муассасаларида бўлиб, ҳақиқий аҳволни ўрганди. Савол битта. Бугун болажонлар тарбия оладиган масканларда кўз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай? Ўрганишлар шуни кўрсатадики, 24 МТТ биносининг том қисми яроқсиз ҳолга келиб қолган. Ўрганилган бошқа МТТ ларда ҳам иситиш тизими, бинонинг пол қисми, ёқилғи заҳираси билан боғлиқ бир қатор муаммолар борлиги аниқланди. Бундан ташкари аксирият болалар богчаларининг ховлиларида ёмгин кор сувлари тупланиши, йулакчалар бетон килинмаганлиги болалар уйнаши, кириб чикишида нокулайликлар тугдирмокда. Қиш-қировли кунлар эшик қоқаётган бир пайтда бундай камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ишлари негадир пайсалга солинган. Афсуски, ушбу МТМларда ишлар бошланган бўлсада, бу етарли эмаслиги,  таъмирлаш ишларини янада жадаллаштириш лозимлиги бўйича топшириқлар берилди.

Туман ҳокими бу борада зарур чоралар кўриб, 1 октябрь ҳолатига мавжуд муаммоларни ижобий ечимини топиш учун масъул раҳбарларга аниқ муддатлар бўйича топшириқлар берди. Юқорида таъкидлаб утилган камчиликлар билан биргаликда туманда ижтимоий соҳа объектлари, айниқса мактаб ва МТМларни куз қиш мавсумига тайёрлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаб утиш зарур. Хусусан, иссиқлик тизимини таъмирлаш учун 20000 метр қувурлар, 125 дона қозонхона ва бошқа зарурий қурилиш ашёлари келтирилиб жойларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Курилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилининг   1 октябрь санасига қадар барча ижтимоий соҳа объектлари куз-қиш мавсумига тулиқ тайёр булиши учун барча имкониятлар ишга солинаётир.

 

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM