Пастдарғом Тиббиёт коллежида маҳалла мутахассисларнинг билим савиясини янада оширишга қаратилган қисқа муддатли ўқув-семинарининг 1-кун машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўқув - семинарда Пастдарғом туманидан 101 нафар маҳалла мутахассислари ҳамда Нуробод туманидан 30 нафар маҳалла мутахассислари иштирок этишди. Семинарда СамДУ ўқитувчилари, вилоят Адлия бошқармаси ходимлари, туман бош имом хатиби О.Назаров, туман ИИБда хотин-қизлар билан ишлаш бўйича ходим Л.Хамидова ўз маърузалари билан ўқув машғулотларини ўтказишди. Ушбу семинар оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритилди.

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM