Пастдарғом туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

 Пастдарғом туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

НИЗОМ

  1. Умумий қоидалар
  1. Ушбу Пизом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Узбекисгон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ Пастдарғом тумани ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўлимининг (кейинги ўринларда бўлим деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуии ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

  1. Бўлим ҳокимлик фаолиятини саноатни ривожлантириш ва қурилиш жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари Кеигаши мажлисларини унинг рсгламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга огаириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижросини мунтазам равишда текширади.

 Бўлим ўз фаолиятини туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиг масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

  1. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбскистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари, шунингдек ҳудудий бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Бўлимнинг вазифалари ва функциялари
  1. Қуйидагилар бўлимнинг вазифалари ҳисобланади:

ҳоким ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбскистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргалиқда таъминлаш;

ривожлангиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси налаталарининг қарорлари, Ўзбскистон Республикаси Президентинипг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, туман ҳокимииинг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш.

  1. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбскистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлар, Ўзбскистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарииипг қарорлари, Ўзбскистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинииг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва ҳоким топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

соҳага оид  Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Узбекистои Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекисгон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-гадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ватошиириқлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасииинг қарор, фармойиш ва топшириқлари, туман ҳокими топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳада истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга тақдим этади;

халқ депутатлари Кенгаши сессиялари, ҳудудлариинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва соҳага алоқадор бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлашгиради ва назорат қилади;

Тегишли ҳоким ўринбосари ҳамда бўлимнинг иш режасиии ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

  1. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
  1. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборог ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ денутатлари Кепгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари раҳбар ва ходимлариии таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ҳудудий бошқарув органлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари ишгирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини гашкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ деиутатлари Кенгаши ҳужжатлари, ҳокимнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгилаиган тартибда ўрганиш.

  1. Бўлим:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Узбскистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарори ва Ўзбекисгон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-гадбирлари тўғрисида"ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси налаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасииинг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президсити Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тоишириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши учун жавоб беради.

Бўлим мудири ва ходимлари ўз вазифалари ва функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

  1. Бўлимнинг тузилмаси
  1. Бўлимнинг тузилмасига бўлим мудири, 1 нафардан бош, етакчи ва 1-тоифали мутахассислар киради.
  2. Бўлим ишларига мудир раҳбарлик қилади.
  3. Бўлим мудири ва мутахассислари ўз фаолиятида ҳоким ўринбосарига бўйсунади. Ҳоким ўринбосарииинг бўлими мудири ва мутахассислари ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича ҳокимнипг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
  1. Бўлим фаолиятини ташкил эгиш
  1. Бўлим ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонупи ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, ҳоким ва унинг ўринбосари тоишириқларига мувофиқ ташкил этилади.

Шунингдек, саноат, капитал қурилиш, коммуиикациялар ва коммупал хўжалигини ривожлантириш соҳасида:

ҳудудлардаги саноат ва қурилиш корхоналарни техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, уй-жойлар қурилиши, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасиии ривожлантириш ва модернизациялаш, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга опгарилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимиии ярагиш;

саноатнинг ишламаёгган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

туманда стаидартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнипг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

капитал қурилишни ташкил этиш ва иудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-тсхника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш; кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолипи сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлаитириш ҳамда ҳоким ўринбосари томонидан тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар.

  1. Бўлим:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳоким ўринбосари ишларини ташкил қилади;

ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда бўлим юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ дспутатлари Кепгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг экснерт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилингаи ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;

тизимли мониторинг ташкил этилишиии ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар баики шакллаитирилишиии, шунингдек муаммоли масалаларпи ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

ҳоким ва ёки унииг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссиялар мажлислари материаллари тайёрланишини ва уларда қабул қилинган қарорлар расмийлаштирилишини таъминлайди;

Ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

  1. Бўлим мудири:

бўлимга бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда бўлимга юклапган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат нринципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидаи ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрлаиган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан гизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсияэтилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасиии ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасиии ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

ҳоким ёки унинг ўринбосари ўгказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафгалик агшарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдск бўлимнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўгказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

  1. Бўлим мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда уиинг вазифасини бога мутахассис бажаради.

Бўлимнинг бош, етакчи ва 1-тоифали мутахассислари ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган функционал вазифаларига мувофиқ амалга оширади.

 

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM