Муносабат

Пастдарғом туман ХТБга қарашли 118-умумий ўрта таълим мактаби тўғрисида “Youtube” тармоғидаги “Samandar Baxtiyorov” канали орқали ижтимоий тармоққа 2022 йил 2-апрелда жойланган видео-лавҳага муносабат:

Мазкур мактабнинг иситиш тизимини таъмирлаш ишлари учун лойиҳа-смета хужжатлари тузилган ҳамда пудратчи ташкилоти танлаш бўйича белгиланган тартиб асосида таъмирлаш ишлари олиб борилиши учун давлат харидларига эълонга жойлаштириб, танловда “Бехрузбек Имрона Барака Файз” МЧЖ томонидан берилган таклифига кўра ғолиб деб топилган.

Ҳозирги кунда мазкур қурилиш-таъмирлаш ишлари учун Пастдарғом туман халқ таълим бўлими билан ғолиб деб топилган пудратчи ташкилоти “Бехрузбек Имрона Барака Файз” МЧЖ ўртасида 249 000 000 сўмга шартнома имзоланиб, 118-умумий ўрта таълим мактаби иситиш тизимини таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилоти “Бехрузбек Имрона Барака Файз” МЧЖ томонидан бошлаб юборилган.

 

Туман Халқ таълими бўлими мудири: Н.Сапарова

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM