Пастдарғомлик мерганлар тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят кенгашига қарашли туман ташкилотлари ўртасида ўқ отиш мусобақаси ўтказилди. Унда тумандан қатнашган 1-мактабнинг мерганлари 2-ўринга лойиқ топилди. Ўсмирларни мусобақага тайёрлаган мактабнинг ЧҚБТ ўқитувчиси Ш.Рўзиқулов, тумандаги "Ватанпарвар" ташкилоти бошлиғи ўринбосари Воҳиджон Йўлдошев, республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Жамшид Очиловлар кенгашнинг диплом ва медалига сазавор мерган ўқувчиларни "Фахрий ёрлиқ" ва совғалар билан тақдирлашди.

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM