Пастдарғомда 160 нафар ишсиз даромад топиш имкониятига эга бўлди

Пастдарғом туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги 160 нафар фуқарога субсидия асосида томорқа ҳамда рўзғор юмушларида қўл келадиган  кичик техникалар берилди.
Жумладан, 50 та мотокультиватор, 50 та электор пайвандлаш ускунаси, 40 та автоген пайвандлаш ускунаси, 16 та полиэтилен қувурларни пайвандлаш ускунаси ҳамда 4 та юк ташувчи мотоцикл (муравей)лар. 
Ташаббусдан кўзланган мақсад доимий даромадга эга бўлмаган оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари келгусида ушбу техникалардан фойдаланган ҳолда маҳаллада пуллик хизмат кўрсатиш орқали ўз оиласини даромад билан таъминлаш.

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM