“Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша”

Image_tadbir: 

Пастдарғом туманидаги 66-умумий ўрта таълим мактабида шу шиори остида ватанпарвар ёшлар иштирокида тарғибот тадбири бўлди.

Тадбирга вилоят Миллий гвардияси ҳамда ҳарбий оркестр жамоаси, туман мудофаа ишлари бўлими, ёшлар иттифоқи туман кенгаши, "Ватанпарвар" ўқув спорт техника клуби, 3-сон маданият маркази, ҳудуддаги мактаблар юқори синф ўқувчилари иштирок етишди.

Тадбир давомида Миллий гвардия хизматчиларининг жанговар чиқишлари, оркестр жамоаси томонидан ижро томонидан ижро этилган куй- қўшиқлар қатнашчиларга ўзгача кўтаринки кайфият бағишлади. Ўқувчилар томонидан ватанни мадҳ етувчи шеърлар ва рақслар ижро етилди.

Тадбирда фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Pastdarg‘om tumani hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM