Пастдағомда “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш”

Бугун мамлакатимиз бўйлаб ҳар бир маҳаллада “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” ғояси остида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, ана шундай тадбир Пастдарғом тумани “Мирзо Улуғбек” маҳалла аҳли учун тумандаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда таниқли олиму шоирлар, туманимиз фаоллари, иқтидорли ва ташаббускор ёшлар, санъаткорлар, спортчилар ҳамда маҳалла аҳли иштирок этди.

Тадбир доирасида спорт мусобақалари, расмлар кўргазмаси, ҳунармандчилик намуналари каби кўргазмалар намойиш қилинди.

 Шунингдек, янгиланаётган Ўзбекистон тараққиётидаги туб ислоҳотларга бағишланган маърифий маърузалар билан бир қаторда, маданий тадбирлар, савол-жавоб викториналари ҳам ўтказилди.

“Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остидаги тадбир туманимизнинг ҳар бир маҳалласида ўтказилиши режалаштирилган.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM