Пастдарғомга Туркиядан 30 та янги, замонавий сеялкалар келтирилади

Пастдарғом туманидаги фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосил учун далага ғалла уруғини сифатли қадаш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Бунинг учун Туркия давлатида ишлаб чиқарилган 30 та янги замонавий “Омад Стар-100” ғалла экиш сеялкалари сотиб олиш учун шартнома имзоланган. Ушбу техникаларнинг бир қисми фермерларга етказиб берилган. Қолган қисми тез кунларда келтирилиши кутилмоқда.

Ушбу сеялкалар юқори унумли бўлиб, ҳар гектар майдонга меъёрдаги 220-250 килограмм ёки 1 метр квадратга 550 дона донни аниқ ва равшан қилиб экиш ва бир вақтнинг ўзида менирал ўғитлар билан озиқлантриш имкониятига эга.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM