ЁШ ОИЛАЛАРГА ИПОТЕКА КРЕДИТИНИ БЕРИШ ШАРТЛАРИ ЎЗГАРТИРИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2019 йилдаги 760-сон қарори билан мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 8.09.2014 йилдаги 250-сон қарорида ижтимоий фаол ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредитлари бўйича квартиралар берилиши назарда тутилган эди. Ҳужжатда номзодларга қўйиладиган талаблар, уларни танлаб олиш мезонлари, уй-жой бериш шартлари ва тартиби белгиланган. 

 Қабул қилинган ҳужжатда айтилишича, ушбу мақсадлар учун 2019 йилда 1 064 та уй-жой битказиб топширилган ҳамда 2 116 таси қурилиш жараёнида. Мазкур қурилаётган уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65%игача бўлган қисми Ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобига 7 йил муддатга МБнинг қайта молиялаштириш ставкасининг 50%ига тенг бўлган фоизли ставкада ссуда тариқасида ажратилади. Бунга қадар дастлабки бадални Ёшлар Иттифоқи тўлаган, ёш оилалар эса уни кредитни сўндириш муддати тугагунига қадар тўлаб берар эдилар. Ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган фоиз тўловларининг 25%ини Ёшлар иттифоқи тўлайди.  

Шунингдек 2020 йилдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун ипотека кредити бериш шартлари белгиланди:

- дастлабки бадалларни ва кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган фоиз тўловларини ёш оилалар ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдилар;

- кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7%дан МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада, кейинги даврда эса қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM