2019 йилда туманга қанча инвестиция киритилган?

Пастдарғом туманида 2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида
Жорий йилда Пастдарғом туманида жами 8 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 12,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Туман ҳудудида ҳозирги кунга қадар 9,3 млн. АҚШ доллари миқдоридатўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, йиллик режа 78,0 фоизга бажарилди.

Жумладан:

  • “Inter Sam Star” МЧЖ томонидан 5,70 млн. АҚШ доллари;
  • “Гўзалкент Хуанченг гроуп” МЧЖ томонидан 0,15 млн. АҚШ доллари;
  •  “Panelsav” МЧЖ томонидан 0,34 минг АҚШ доллари;
  • “Самарқанд Афросиёб цемент” ОК томонидан 1,99 млн. АҚШ доллари;
  •  “Hua Yu Jian Cai” МЧЖ томонидан 0,99 млн. АҚШ доллари;
  • “Orzu-E-Nawin” МЧЖ ҚК томонидан 0,15 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.

Ушбу лойиҳаларни секторлар кесимида таҳлил қилсак:

1-сектор ҳудудида “Inter Sam Star” МЧЖ ҳамда “Гўзалкент Хуанченг гроуп” МЧЖлар томонидан жами 5,8 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниб йиллик режа 95 фоизга;

2-сектор ҳудудида “Panelsav” МЧЖ 0,34 млн. АҚШ доллари ҳамда Самарқанд Афросиёб цемент” ОК 1,99 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниб йиллик режа 54 фоизга;

3-сектор ҳудудида “Hua Yu Jian Cai” МЧЖ томонидан 0,99 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниб йиллик режа 0,99 фоизга;

4-сектор ҳудудида “Orzu-E-Nawin” МЧЖ ҚК томонидан 0,15 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниб йиллик режа 25 фоизга бажарилди.

 

  • Ҳозирги кунга қадар туманда жами 17 та қўшма ва хорижий корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 562 млн сўмга яқин саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда 525 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

  Жумладан:

“Inter Sam Star” МЧЖ томонидан йиллик ишлаб чиқариш ҳажми
173 млрд. сўм бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сублимация қилиш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 180 та янги иш ўринлари яратилади;

Самарқанд Афросиёб цемент” ОК томонидан йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 315 млрд. сўм бўлган портланд цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 200 та янги иш ўринлари яратилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирги кунга қадар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 баробар кўп тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM