Тумандаги 84-умумий ўрта таълим мактабида кўргазмали семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 7 сентябр куни тумандаги 127 нафар умумий ўрта таълим мактаб директорлари ва 61 нафар мактабгача таълим ташкилоти мудиралари иштирокида 84-умумий ўрта таълим мактабида кўргазмали семинар ташкил этилди. Семинарга туман ҳокимининг ўринбосари в.б Бердиев Элдор Облоқулович ва туман халқ таълими бўлими мудири Пармонов Эламон Жабборович раҳбарлик қилди. Асосий эътибор таълим муассасаси ободонлаштирилиши ва ўқувчиларга билим олишлари учун яратилган шарт-шароитларни муҳокамасида бўлди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM