ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР Учрашуви ташкил этилди

Image_tadbir: 

Ҳозиргина “Маданият уйи”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ташаббусибилан “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда етакчилар ва мактаб-иттифоқ сардорлари қатнашишди. Ёшларга туман прокурорининг келолмаслик узрли сабабини етказган прокурор ёрдамчиси Зоҳид Расулов ёшлар билан мазмунли суҳбат ўтказди. Уларнинг турли мавзулардаги саволларига жавоб бериб, ҳамкорликда ҳар қандай муаммоларга ечим топишда прокуратура ходимлари тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Мактабларда рейтинг таҳлили, яъни, ижобий ва салбий кўрсаткичлар фарқини, нима сабабдан бир мактаб ҳар томонлама кўрсаткичи яхши-ю, иккинчи мактаб ҳар тарафлама кўрсаткичи пастлигини аниқлаш таклифини айтиб ўтди.Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Воҳид Жўрақулов ҳам Президент илгари сурган бешта муҳим ташаббус туманимизда амалда эканлигини айтиб ўтди.Якунда прокуратура ходимлари билан учрашувларни кўпайтириш келишиб олинди ҳамда ёшларга турли мавзудаги китоблар берилди.

2015-2019 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM