СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ 150 та китоб совға қилди

Кутубхона чин маънода мактабнинг "юраги" ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бугунги кун талаби кутубхоналар фондини бойитишга, болаларнинг китоб мутолаасига бўлган эҳтиёжларини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Қайсики билим даргоҳида китобхонлар кўп экан, шу маскан муваффақиятлари кўзга ташланади.

Жамоамизда бу ишга эътибор қандай? "Китоб хайрия марафони"ни ўтказишдан мақсад ҳам нурхонамизни илм дурдоналари билан бойитиш бўлди. Ота-оналар, ўқувчилар иштирок этган бу тадбирдан китоб ярмаркаси, мусиқий лавҳалар, бадиий чиқишлар ўрин олганлиги иштирокчиларга хушкайфият бағишлади.

Мактабнинг собиқ ўқувчиси Маъруф Турдиқулов болалар учун 150 та китоб совға қилди.

Меҳмонлардан яна бири ҳожи она - Дилбар Тоирова болаларга китобнинг хосияти, кўп ўқиб, хўп билиш орқали юксак орзуларга эришишга доир ажойиб ривоятлар айтиб берди. Бу савоб иш учун бисотидаги бир қанча китобларни ўқувчиларга тақдим этиб, яна 200 минг сўм ҳадя этди. Тадбир иштирокчилари онахондан ибрат олиб ўз оилаларига ва мактаб кутубхонаси учун 100 дан ортиқ бадиий ва илмий китоблар сотиб олишди.

Бунафша САЛОМОВА,

19-мактаб кутубхоначиси.

2015-2018 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM