Пастдарғом туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти танқидий муҳокама қилинди

Пастдарғом тумани ҳокими ўринбосари Дилмурод Маматқулов, вилоят ҳокимлиги ижро назорати бўлими раҳбари Зафар Рахимов ишчи гуруҳ томонидан Пастдарғом тумани ДМТТ фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан туманда танқидий муҳокама йиғилиши ўтказди.

Муҳокама йиғилишида асосан, туман мактабгача таълим бўлими ва тумандаги ДМТТларида тартиб-интизом, соҳада таълим-тарбия сифати, кадрлар салоҳияти, ижро интизоми ва болаларни соғлом овқатлантириш масалалари танқидий муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган таҳлилий маълумотнома асосида хато ва камчиликларга йўл қўйган туман мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари ва ДМТТлари директорларига нисбатан қонунда белгиланган тартиб асосида меҳнат шартномасини бекор қилиш ва интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорланишининг олдини олиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM