Муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақирув резерв ҳизматига танлов саралаш ишлари бошланди

18-27 ёшгача бўлган фуқаролар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача тиббий кўрикдан ва танлов саралаш ишларидан ўтиш учун ўзлари билан шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти ва маълумоти бўйича ҳужжатлари билан мудофаа ишлари бўйича туман бўлимига келишлари шарт. Фуқаролик жисмоний тайёргарлик даражаларини (норматив) ва жисмоний тайёрлик даражаларини текширишдан ўтмаганлар тест синовларига киритилмайдилар) тестга қатнашмаган чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга боролмайдилар.

Муддатли ҳарбий хизматга биринчи навбатда фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ўзлаштирган, ташаббускор, интеллектуал салоҳиятли, жисмонан бақувват, соғлом, Ватан манфаатини ўз манфаатидан устун қўювчи, садоқатли ва фидо чақирилувчилар чақирилади. Чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга танлаб олиш, командаларга тайинлаш ишлари жойлардаги махалла фуқаролар йиғини раислари ва фаолларининг бевосита иштирокида оиласи, тарбияси ўрганилиб инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.

  Мудофаа вазирлиги тизимидаги харбий қисмларга бўйи 170 см ва ундан юқори бўлган, ҳарбий хизматни ўташга яроқли, жисмонан бақувват, чайир чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга чақириладилар.

 Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчиларни танлаб олишда уларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси қўйидаги нормативлар асосида аниқланади:

-Турникдан тортиниш (15 маротаба ва ундан юқори), -100 метрга югуриш (15.4 сониядан кўп бўлмаган), 300 метрга югуриш (13.45 дақиқадан кам бўлмаган).

 Чақирилувчилар жисмонан бақувват бўлишлари ва спорт билан доимий шуғулланганлиги алоҳида эътиборга олинади. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини ўтказиш кунлар 10.09.2021й, 15.09.2021й, 22.09.2021й, 29.09.2021 й.

 Муддатли харбий хизматга чақирилаётган чақирилувчиларни танлаб олишда уларнинг тест синовлари, яъни билим даражаси қўйидаги фанлардан: Она тили ва адабиёт-25 балл, Математика-25 балл, Ўзбекистон тарихи-10 балл. Тест синовлари ўтказиш кунлари 13.10.2021й, 20.10.2021й, 27.10.2021 йилларда.

 Олимпиада, Жахон, Осиё ва Республика миқёсида ўтказилган спорт мусобақалари совриндори, шунингдек, спорт усталари, спорт усталигига номзод ҳамда спорт разрядларига эга бўлган чақирилувчилар биринчи навбатда муддатли хизматга чақирилади ва сараланади.

 Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида ўтказилаётган ислоҳотлар муддатли харбий хизматчиларга қўйилаётган талабларнинг кучайганлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув гуруҳларида ўқиш учун биринчи навбатда ватанпарвар, ташаббускор, 17 ёшга тўлган, соғлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли, бўйи 170 см дан кам бўлмаган, жисмонан бақувват, билим даражаси юқори бўлган чақирилувчилар танлаб олинади.

 Чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида муддатли ҳарбий хизматга яроқлилар орасидан жисмонан бақувват, бўй кўрсаткичлари юқори бўлганлар бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда танлаб олинаётганлиги тўғрисида кенг қамровли тушунтириш ишлари ташкил этилади.

МУДДАТЛИ ХАРБИЙ ХИЗМАТНИ ВА САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИ ХИЗМАТИНИ ЎТАГАНЛАРГА ҚЎЙИДАГИ ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛАДИ:

 - Хизматини аъло даражада ўтаганларга олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун 50% имтиёз берилади (ўзининг олган баллидан);

 -  шартнома асосида ҳарбий хизматга ва Ички ишлар бўлимига барча вазирлик идораларига ишга қабул қилинади.

Мурожаат учун телефонлар: 90-602-19-82, 90-282-54-47, 91-318-60-79, 91-187-7727

Пастдарғом туман Мудофаа 

ишлари бўлими маъмурияти.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM