ПАСТДАРҒОМНИ ЭНГ ОБОД ГЎШАГА АЙЛАНТИРАМИЗ!

Мамлакатимиз Мустақиллигининг ўттиз йиллиги байрамига оз вақт қолди. Халқимизнинг  энг улуғ бу байрамига бу йил ҳар қачонгидан ҳам катта тайёргарлик кўриш учун туманимизни энг обод, энг тоза ҳудуд айлантириш орқали халқимиз еайфиятига янада кўтаринкилик бағишлаш  ўз қўлимизда. Бугунгача бу борада асосий йўллар асфалть қилингани, кўплаб йўлларга  тунги ёритгичлар ўрнатилгани, Самарқанддан  Пастдарғомгача бўлган йўл атрофлари чаманзорга айлантирилганидан  фуқаролар мамнунлиги бот-бот тилган олинаётганидан ҳар биримизга бундай ишлар бардавом бўлишини ҳис қилаяпмиз. Шундай экан,  Пастдарғомни энг гўзал гўшага айлантириш учун яна бир бор қўлни қўлга бериш  ободонлаштириш ҳашарини уюштиришимиз зарур. 
 Шу мақсадда шу йил 17 ва 18 июль кунлари ободонлаштириш ҳашари уюштириш ташаббусини қўллаб-қувватлайлик!  Ҳар бир корхона ва ташкилот ходимлари ўз ҳудудларида  тоза-озодалик ишларига ҳиссасини қўшсин. Маҳаллаларда хонадон эгалари уйини ва ўзига тегишли ариқларни тозаласин,  дарахтларни оқлаш орқали улуғ байрамга ўз ҳиссасини қўшаётганини унутмасин. 
Улуғ байрамга тайёргарлик учун ободонлаштириш ҳашари ўтказиш ташаббусига қўшилинг.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM