“Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг!

Азиз туманимиз фуқаролари!

Президентимизнинг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сон ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон қарорлари ижроси юзасидан туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағларининг 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришда сизнинг иштирокингизни сўраймиз.

Бунинг учун Сиз қуйида туманимиз аҳолиси томонидан таклиф этилаётган тадбирларга, яъни https://openbudget.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтиб, овоз беришингиз ёки шу саҳифанинг қуйи қисмида жойлашган “Фикрингизни қолдиринг” тугмаси орқали ўз таклифингизни қолдиришингиз мумкин.

Пастдарғом тумани ҳокимлиги Молия бўлими.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM