Туман ҳокими аҳоли учун навбатдаги сайёр қабул ўтказди 

Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худойбердиев туман туман маданият уйида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда 130 дан зиёд мурожаат тингланди.
Мурожаатлар асосан уй-жой, моддий ёрдам, алимент пулини ундириш, ишга жойлаштириш, соғлиқни сақлаш масалаларига оид бўлиб, 38 та мурожаат жойида ўз ечимини топди. 56 мурожаат эгаларига тушунтириш берилди, 20 мурожаат рад этилди. Қолганларига ижобий ечим топиш учун тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.
 

2015-2024 © GOVERNMENT OF PASTDARGOM DISTRICT. Maked by: SAKTRM